«транспорт вазири» тегли мақолалар


Тошкент жамоат транспортида нақд пулдаги тўлов 3000 сўмгача ошиши мумкин. Нақдсиз тўловлар эса 1700 сўмлигича қолади
2 апрель 2024, 18:21

Тошкент жамоат транспортида нақд пулдаги тўлов 3000 сўмгача ошиши мумкин. Нақдсиз тўловлар эса 1700 сўмлигича қолади

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкент жамоат транспортида нақд пул билан тўлов нархини 3000 сўмгача ошириш режаси борлигини айтди. Бунда нақдсиз тўловлар миқдори 1700 сўм ҳолида ўзгаришсиз қолади. «Электрон тўловга ўтишга ҳаракат қиляпмиз. Аҳолини шу нарсага қизиқтиряпмиз», — деди вазир.

Транспорт вазири — Тошкентга трамвайни қайтариш ишлари ҳақида
30 март 2024, 13:23

Транспорт вазири — Тошкентга трамвайни қайтариш ишлари ҳақида

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда трамвай орқали биринчи навбатда «эски» Тошкент билан Янги Тошкент боғланиши, шунингдек, пойтахт ичида трамвайни қайси йўналишларга қўйиш масаласи устида ишланаётганини айтди. У трамвайни «ниҳоятда керакли инфраструктура» деб атади.

Президент транспорт вазирига огоҳлантириш берди
18 январ 2024, 16:12

Президент транспорт вазирига огоҳлантириш берди

Президент юк ташиш учун қўшимча йиғимлар, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаблиги ва бошқа масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазирини огоҳлантирди. Давлат раҳбари айрим элчилар ва савдо маслаҳатчиларини ҳам танқид қилди.

Транспорт вазири президент топшириғидан кейин ҳафтада 4 кун автобусда юришни бошлади
21 декабр 2022, 11:44 1

Транспорт вазири президент топшириғидан кейин ҳафтада 4 кун автобусда юришни бошлади

Президент топшириғидан сўнг транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳар ҳафта камида 4 кун уйдан ишга боришда автобусдан фойдалана бошлади. Буни вазирнинг ўзи эмас, балки «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизов маълум қилди.

Президент транспорт вазирини «охирги марта огоҳлантирди»
7 июн 2022, 18:04

Президент транспорт вазирини «охирги марта огоҳлантирди»

Президент Ўзбекистон аэропортларига инвесторларни жалб этиш, республика ҳудудлари ўртасида ҳаво, темир йўл ва автомобиль қатновларини кўпайтириш бўйича ишларни қониқарсиз деб баҳолади. Транспорт вазири «охирги марта огоҳлантириш» олди.

Илҳом Маҳкамов транспорт вазири в. б. этиб тайинланди
31 октябр 2020, 17:43

Илҳом Маҳкамов транспорт вазири в. б. этиб тайинланди

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Илҳом Маҳкамов вазир вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилди
7 август 2020, 10:14

Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилди

Транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди. У Транспорт вазирлигини 2020 йилнинг январь ойидан бошқариб келаётган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг